Шеър

Эй, кўнгил

Эй, кўнгил, дур қўрғонингга киргим келади,
Қулфлоғлик дарчаларингни очгали кенгроқ.
Уфқингдаги шуълада нур кўргим келади,
Гил-у тупроқ маъданига бўлгали тенгроқ.

Эй, кўнгил, пок булоғингда қайнай қолсайдим,
Гар, ҳиссиёт титроғида тебранса очун.
Тонгда саболаринг сасин илғай олсайдим,
Обод бўстонларинг яна безамоқ учун.

Эй, кўнгил, кенгликларингда кенгайсам зора,
Ишқнинг бағрида юз очган ранго ранг гулдек.
Кўксимда вақт тинмайди ҳеч, излаб наззора,
Кўнгилнинг кўчаларида адашган қулдек.

Эй, кўнгил, ботинингга бир боққим келади,
Назари тушса ошкорав гўзал, латоиф.
Дилхуш оҳангларда сархуш оққим келади,
Агар, хушёр руҳ жон ила бирлашса латиф.

Эй, кўнгил, жо бўлса агар сийратингда ҳилм,
Ҳаттоки туғ ҳилпирармиш баландлаб майин.
Толиблик истасанг зиё таратгайдир илм,
Камолга элтгай камтарин бўлганинг сайин.

Эй, кўнгил, бор дастхатингни ўқий олсайдим,
Адаб-у ибратга қулоқ тутгали такрор.
Дардимга малҳам сўзларни тўқий олсайдим,
Ҳаёт ҳикматига чиндан бўлгали иқрор.

Муслима Ёдгорова 6.01.2018 йил.

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x