
Бутунлик
Бири кам дунёда бутунлик нима?
Кўнглимни беҳузур элайди шамол.
Эланган кўнгилнинг тўфони кўчар,
Тўзғиган хаёллар келади малол.
Камини тўлдирмас оройиш дамлар,
Аслида ним қиё кўрсатар жамол.
Кулмайди қувончга яримта кўнгил,
Ўксиниб боқади осмонда ҳилол.
Гоҳида ўроғин ўн беш тун қайраб,
Нимталаб чиқади дақиқа қаттол.
Оламга боқаман – соҳилсиз уммон,
Бутунлик излайман ҳамроҳим билол.
Бир бутун андуҳга чўкаман сўзсиз,
Ишққа ним кўзаси тўлмоғи маҳол.
Якдиллик истасам меҳрига тўлиб,
Тўлмаган кўнгилга оқаман алҳол.
Муслима Ҳамроз
25.08.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые