Анор
Кўнглим ёқут дурдона анор ичинда,
Қисимлайди ҳаволар, дилихун ҳамон.
Ранги рўйи қипқизил фанор ичинда,
Куйдиргайми қалови, қўймасми омон?
Анор уфқни қонатган дунё ичинда,
Қайта кўклар томирга бергайми имкон.
Ажаб, дунё оловдир рўё ичинда,
Алдовлари қаҳратон музлатгай ёмон.
Армонлари ол тугун жавлон ичида,
Анор кўнглим қалқийди, чайқалар уммон.
Қизаради розланиб алвон ичида,
Чўғдай нурга эврилса жилмаяр осмон.
Муслима ҲАМРОЗ
09.11.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


