Қалбим
Қалбимни оҳ, қучгим келар оҳиста,
Боқсам кўзларида кўзларим ёниқ.
Тилаги: -“Ҳамиша яхшилик иста”,
Унсиз имосида сўзларим ёниқ.
Қалбимни ёқолсам машъала каби,
Ҳаёт йўлларимни нурафшон этиб.
Нурга қоришмоқлик иймон талаби,
Тўлиб тошсам бас, зарафшон этиб.
Қалбимнинг кўшкига кўчаман хушёр,
Кўксим хонасида озод бир қушдек,
Қалбим бисотига тўкилса ашъор,
Бонг уравергай у уйғоқ бир ҳушдек.
Муслима Ёдгорова 6.01.2018 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые