Қиёслар изладим
Кўнгилдан кўнгилга йўл, йўллар изладим,
Азим йўллар айқаш, тик, адоғлари йўқ.
Тутмоққа забардаст бир қўллар изладим,
Курашга эврилган чин қадоғлари йўқ.
Кўнгилдан кўнгилга қиёслар изладим,
Нафсдан –да ўзгача ҳеч бир шаштлари йўқ.
Мос бўлиб очилган қийғослар изладим,
Ёнма – ён қўйса ҳам ўхшашлари йўқ.
Кўнгилдан кўнгилга дарчалар изладим,
Ичкарига кирмоқ учун изн бўлмади.
Вафо достонига парчалар изладим,
Чизилган тасвирнинг бир изи бўлмади.
Кўнгилдан кўнгилга мен дардлар изладим,
Афсус, ишқдан ўзга ҳеч даволари йўқ.
Кўнгил куйчисига ёр фардлар изладим,
Кўнгил мулки ичра куй-наволари йўқ.
Кўнгилдан кўнгилга тимсоллар изладим,
Мезони ўзгача ва бошқача маъни.
Бир-бирига ечим мисоллар изладим,
Ғурури ўзгача ҳам бошқача шаъни.
Муслима Ёдгорова
Подписаться
0 комментариев
Старые