Бадиа

Сабр-шифонинг бошланиши

«Тожли” вирус ўлим билан хавф солган бир даврда ҳар ким ўз қайиғига чиқиб олмоқлиги рост. Тинимсиз қалқиб, сузолмаётган турғунликда тек турмоқ осонмас. Атрофда ваҳм бўрон каби сузиб, ғулу кезади қўрқувга бурканиб. Ҳаво кафтида ажал ташийди изғиб. Шундай дамларда хавфли йўлларни ёпиб, фақатгина даво йўлини очмоқ энг мақбул асралиш имкони бўлгай. Эҳтиёт шарт, хушёр бўлиб уйинг тамбасини маҳкам тут. Токи, яхши сўзлар ва эзгу ният учун лаб очмоқ фурсатини топиб, кўнглингни илит, фикрларингни мулоҳаза фазосида сарала, ўзингни маънан тафаккур илмига созла.

Вужудингни, яшаётган гўшангни озода тутмоқ нақадар муҳим бўлса, қалбингни тозаламоқ, кирланишдан асрамоқ ҳам шу қадар мажбурият ва масъиятдир. Тан ва дил поклигини ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилмоқ мақсадида қалқон ясаш муҳимлигини англамоқлик зарурият. Бу таҳдид “тожсимон” вирус тўфони-ми, пул суратидаги бойлик хуружи-ми, чанг солгувчи пора қармоғи-ми бари-барисининг ҳужумига қарши бизда иммунитет имкони етарли-ми? Бугун юзга тақилган ниқоблар кўплаб инсонларни  вируслардан асраяпти. Қани эди шундай ниқоб яратилса-ки, тилдан ёмон сўзлар учиб чиқишидан ҳимоя қилса… Қўлларимизни шу қадар иштиёқ билан ювяпмиз-ки зора, қалбларимизни ҳам ювишга самимий восита топа олсак…

Табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино: «Хотиржамлик-ярим соғлик, сабр эса шифонинг бошланиши»,-деган сўзларни бежизга айтмаганлигига амин бўляпмиз. Дунё касаллик васвасасида титраб, маҳзун тортган дамда хотиржамлик оғушида таянч топа олсангиз, билинг-ки унда ҳам жисман ҳам руҳан соғаймоқ қудрати яширин.

Синовли дамларда барча учун узоқлашиб туриб, жипслашмоқ фалсафаси бугун албатта асқотади, карантин талабида юқумли дардни енгиш умиди бор. Қудрат баҳш этгувчи Аллоҳ амри ила Халқ уммони ҳар қандай ғуборлардан фориғ бўлгай.

Муслима Ёдгорова   28.03.2020 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x