Этюд
Бу синов фурсати экан-ми, оғир юк остида эзилган мисол хорғин ҳаво буғилиб, тўмсайиб олган. Гўё бундай маҳзун ҳолат ҳеч қачон ўтиб кетмайдигандек.
Тоқатсизлик туфайли ундаги хаос зўрайгандан зўраяверади ва тўзғийди. Қани эди сабр туфайли умид шамоли эса бошласа, илинж соҳилида дард тугуни ечилса. Балки, бутун борлиқ меҳру муҳаббат ила боқиши, табассуми гулдек ял-ял очилиши керакдир?
Ниҳоят кўк бетидаги қорайиб улгурган қат-қат кумуш пардани заррин найзалар илма-тешик қилди-ю, нур ёмғири севалай бошлади. Ҳаво эса уни симиришга тушди. Шунда рўшно илиқликдан Ерниннг юзи чирой очиб ёришди.
Муслима Ёдгорова 31 март 2020 йил.
Подписаться
0 комментариев
Старые