Жилмаяр аёл…
“Халқаро қишлоқ аёллари куни”га
Мунгзабон хаёлга тўлади кузак,
Қамишнай чалади безовта шамол.
Соғинчни куйлайди сарғайган юрак,
Томчини ташийди, булутлар ҳаммол,
Жолага ташнами хазонрез жамол.
Очилмай мунғаяр тошдайин кўрак,
Панжаси очилган чаноқлар малол.
Оқ-оппоқ туйғулар берарми кўмак,
Даладан қайтётиб жилмаяр аёл,
Кўзига термулиб очун боқар лол.
Жонажон қишлоққа кенгликлар керак,
Кўкда тўлишади ёрқинроқ ҳилол.
Йўллар ёқасида гуркирар терак,
Аёлнинг кўнглида улғаяр иқбол,
Тановарга муштоқ тонгдайин висол.
Муслима ҲАМРОЗ
09.10.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


