Ўзанга чўкмагил
ЯНГИ*
Ўзанга чўкасан,
тасвирлар
чопқиллар тинмай,
Ажабланма, абжир
томоша
шоширар кўзни.
Тинкангни қуритар,
бармоғинг
қармоқдай тутқич,
Унутиб қўясан
қалбингда
меҳриёр сўзни.
Асабни чертади
ялт этган
безовта лавҳа,
СМС, хат-хабар
эзади,
тўқмоғи оғир.
Мантиқдан бегона,
санғийди
воқеа руҳи,
Вақтингни ўғрилар ишонма,
ёлғончи олғир.
Саробга алданма,
ҳақиқат
ичингда аён,
Ўзингни асрагин,
ўзанга
сиғмаган нурсан.
Интернет ғавғосин дилингдан
бир дамга қувгин,
Баҳра ол зиёдан,
абадул
муқаддам ҳурсан.
Муслима ҲАМРОЗ
19.04.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


