Шивирлаб айтса…
Кўнглимни булутга ошнолар этсам,
Ёмғирнинг сирини, томчида борини,
шивирлаб айтса,
гумбурлаб қайтса,
шовури қайда,
чатнаган чақинга кўнгайми кўнглим.
Кўнглимни осмонга юлдуздай сочсам,
Тун ичра чарақлаб турмоқлик кучин
қўйнига солса,
нур аро қолса,
ҳадисин олса,
самовий ёғдуга
тўйгайми кўнглим.
Дарахт япроғига кўнглимни очсам,
Яшил нур салмоғин
тамшаниб олмоғин,
тасвирлаб берса,
ишқивор эрса,
меҳримни берсам,
абадий кўкламни суйгайми кўнглим.
Муслима ҲАМРОЗ
25.05.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


