
Оғриқ
Депсиниб кетяпсан тошдай оғриққа,
Ҳаво ғувиллайди ғусса зардаси.
Издиҳом ичида хаёл тала-тўп,
Кўнгилни қийнайди зардоб зарраси.
Остин-устун дунё наҳот фаромуш.
Жавзога эгизак кўнглим ошёни,
Мунграйди айтолмай
гапнинг сирасин.
Боқаман атрофга дунё нотаниш,
Дард ёқиб юборган дилни
синасин,
Жазира тафтидан ажаб, айромуш.
Меҳр музлаб қолганми жавзо кунида,
Эговлаб тинмайди кўнгил
қиррасин.
Шафқат шуъласида дунё кўкарар,
Қуёш ютиб қўйгач туннинг қорасин,
Безовта оламнинг қалби яромуш.
Муслима ҲАМРОЗ
21.06.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


