Баҳордан дарак
Қалбда нафис туғён, баҳордан дарак,
Завққа тўлиб-тошиб куйлагим келди.
Новдалар ясаниб тақди гулбаргак,
Боғи-кўклам мисол ўйлагим келди.
Қушлар чуғурлайди навбаҳор, дея
Қалдирғоч ин қурар макон яратиб.
Ҳазрати инсонсан, инсонни ая,
Яшариш завқига имкон яратиб.
Виқорли уйқудан уйғонса борлиқ,
Ёруғ тонг сафоси таралгай омон.
Кўкда сахий офтоб нур сочса илиқ,
Гўзал ҳаёт куйи яралгай омон.
Адирлар кўкласа пояндоз этиб,
Чучмома, чечакка боқаман тўймай.
Муаттар ифорлар димоққ етиб,
Гулгун қалбимга мен оқаман тўймай.
Муслима Ёдгорова 7.04.2021 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые