Баҳор
Баҳор фасли қутлуғ бўлсин барчангизга,
Гул насимлар олиб келди дарчангизга,
Айвонингиз ошён бўлгай қалдирғочга,
Яшил туси сингиб боргай ҳар оғочга.
Наврўзи хўб ярашган гўзалим диёр,
Кўклам чечаклари адирларда бисёр,
Қирларда лолагул сочилгай гирёна,
Ёмғир томчисида рангиннур шодёна.
Интиқ баҳор сиздан ҳам ҳамрозлик кутгай,
Турфа хушбўйлари кенг оламни тутгай,
Сизу бизни чорлар гул-чучмомалари,
Ҳар бўртган куртакда бор илк номалари.
Муслима Ёдгорова

Подписаться
0 комментариев
Старые