Варрак
Яланглик кўксида югурар шодон,
Кўзлари осмонга қадалган бола.
Варракнинг тилида имлайди обдон
Қизиган суҳбатдан тўкилар жола.
Сўзлар тизилишиб синайди кучин,
Варракнинг думига уланиб қолса.
Бола тортқилайди варрагин учин,
Қувноқ ҳислари шўх ҳайқириб толса.
Хавфли уюрмалар тортса домига,
Ғамгин булутларга қўл чўзгай варрак.
Қуёш ярақласа шаффоф томчида,
Рангин айланалар чизгай камалак.
Шамол ҳирпиратиб муаллақ учгай,
Сочилган минг сўзни ажаб безатиб.
Юксак парвоз сўзин дил-дилдан қучгай,
Орзу қанотида кўкни кузатиб.
22.08.2021 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые