-
Булоқ
Булоқда қайнасам мен мўътадил бўлиб, Илиқлик ичгайми бул руҳим қониқиб. Ва, оқсам томчиларда оҳангга тўлиб, Ҳар шаффоф туйғулардан яйраб, тиниқиб. Булоқнинг кўзларида кўзларим қолгай, Гўзал туйғу соғинчи бўлибон мангу. Тоғнинг метин бағрида изларим…
-
Қиёслар изладим
Кўнгилдан кўнгилга йўл, йўллар изладим, Азим йўллар айқаш, тик, адоғлари йўқ. Тутмоққа забардаст бир қўллар изладим, Курашга эврилган чин қадоғлари йўқ. Кўнгилдан кўнгилга қиёслар изладим, Нафсдан –да ўзгача ҳеч бир шаштлари йўқ. Мос…
-
Нурли қувват
Бир-бир босган изларим юрар оҳиста, Мен истаб боролмаган жойларни кўзлаб. Ўй-у ҳаёлларим ҳам учар шоҳиста, Ҳар мусаффо тонгларнинг шавқини сўзлаб. Руҳ огоҳ суворийдир жон маконида, Кўчиб юргудайин у айланиб такрор. Жарангли чорловлари бор…
-
Мансуралар (сочма шеър)
Баҳор осмонида булутлар хўмрайди, хўмраяверди, хўмраяаверди… Борлиғидаги ғалаён туфайли қорайиб тундлашди. Тундлик оғир юк! Ниҳоят тўлиб-тошганидан дув-дув, инжулаб тўкила бошлади. Дурсимон томчиларнинг шивир-шивири атрофга мунис қўшиқ бўлиб таралади. Жала тунни ювди, кунни ҳам…
-
Гулбаҳор
Дов-дарахтлар гуллади, оғоч гуллади, Ниш урибон куртаклар, гуллади ниҳол. Бодом лаб очмоқ учун қийғос гуллади, Шода-шода ғунчалар тебрангай хушҳол. Юз очган баҳордин яноғинг гуллагай, Гўзаллик кўз очиб қабоғинг гуллагай. Навбаҳорга пешвоз чиқ, гуллаб…