-
Янгиланиш
Сой бўлибон оқаман, оқавераман, Сукутнинг оҳи дардчил чўкар шарқираб. Нур сеҳрини тиниқиб уқавераман, Ойнинг шаффоф сояси сузар ярқираб. Теранроқ илдизларга етавераман, Дов-дарахтлар тутмангиз оёқ-қўлимни. Нур энган манзилларга кетавераман, Ўтинчим бор, тўсмангиз умид йўлимни.…
-
Хуш келдинг
Янги йилни кутмоқ-чун йўлга чиққанмиз, Мўъжиза овунчоқ, қутловлар тилда. Яхшилик савобидан бисот йиққанмиз, Хотиралар ҳамроҳдир, ҳамдимиз дилда. Ҳар йилнинг йўли тугар айни чорроҳда, Мавриди келганда давру давроннинг. Фасли айлангай гир-гир, чирпирак роҳда, Ҳафталари…
-
Китобнинг бетида дурлар мўъжиза
Кўзлар саралайди ҳарфлар нақшини, Тинглай ол таралган сўзлар баҳсини. Ўз-ўзинг тера ол маъно нақдини, Соз эрур очолсанг дилнинг баҳрини. Қаламдан қолган у излар мўъжиза, Китобнинг бетидан изла мўъжиза. Изтироб яшайди сўзлардан тониб, Хаёлот…
-
Камалак томади
Рангин нур жилоси гар, етса тобига, Камалак томади кўксим гирдобига. Нурлар симиргувчи гулоб бўламан мен, Ишқ жилоси учун кўлоб бўламан мен. Гулнинг тиканидан оҳ сизиб томгайдир, Ошиқлик ловуллаб, гоҳ қизиб томгайдир. Биргина гул…
-
О, ишқ
О, ишқ ундинг, нурларинг порлади маҳзун қалбимда, Ва, гўзалликка тугал айланди борлиқ. Ёниқ шуъланг маъвосин чорлади маҳзун қалбимда, Ошиқ дилга ярашгай ёрқинроқ ёрлиқ. О, ишқ эндинг, қизариб қизғанди жизғанак у рашк, Не титроқ…