Тугайди
Ям-яшиллик тўкилиб боряпти, аттанг. Ғуж-ғуж япроқлар энди банддан узилиб, тўкилар бир-бир. Ён-атрофни тўзғитар кузак сарғайиб, ҳар баргида сир. Томчида кўрингай рангин камалак. Юлдузлар тўкиларми бирдан пойингга, куппа-кундузи. Ердан униб чиқади, чўғдай дарахтлар, кўкда…
Шайдо
Воз кечмоқ мушкул иш, кўнгилнинг майли! Тўхтагин! Жим туриб тин олгин майли. Бўшлиққа айланиб қарагин тийрак, Кўнглингни тозала чинни-чироқдай. Ичингда порлагай эзгулик зийрак, Чин йўлга чорлайди алвон байроқдай. Покланмоқ машаққат — тангликнинг сайли!…
Нажот
Шеърият ҳамрозим, дил торин чертар, Шоирлик муқаддас илоҳий неъмат. Файзиёб туйғуни тараннум этар, Қалбимда улғайгай қадимий ҳикмат. Мозийдан келади қўнғироқ саси, Ёдимга солади илҳом жазбини. Ҳали яшалмаган замонлар баҳси, Бедор тунларимга чорлар базмини.…
Юрагим
Кафтимда юрагим тафти қизарган, Куйган ҳовучимда булоқ қайнарми. Жавониб елларнинг бўйи кезаркан, Ишққа эврилган илк туйғу қайтарми. Борлиқ дардларимни қачон сезаркан, Тахайюл куздайин тўлиб боради. Қайноқ юрагимни азоб эзаркан, Ўт-олов сўнмаса ёниб борардим.…
Борми ижозат
Коинот кўзимга тасвирин чизгай, Қорачиқ тубида олам яширин. Наҳотки дунёдан нигоҳим безгай, Эшитиб турганда ҳаёт шивирин. Нурлар жилвасига алданиб қолдим, Кўзимни юмганда, ўнгим йўқолгай. Тасаввур ишқини қалбимга солдим, Яратиқ мулкини қачон тан олгай.…




